BMB-AVAS ZA'FARON ЎЗБЕКИСТОН-ТОЖИКИСТОН ҚЎШМА КОРХОНАСИ

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш долзарб масалалардан биридир. Бунда кўп қиррали шерикликнинг янги «ўсиш нуқталари»ни белгилаш ҳамда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунда BMB Trade Group компанияси Тожикистоннинг AVAS Engineering компанияси билан яқин ва ишончли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Шу асосда манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

Бунда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва AVAS Engineering компанияси директори Aзим Ҳакимов ўртасида шаклланган дўстона муносабатлар, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган B2B мулоқотлари, эришилган келишувлар муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Икки компания раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган қатор икки томонлама музокаралардан сўнг, 2021 йилнинг июн ойида Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB-AVAS ZA'FARON Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонасига BMB SHIFO шўъба корхонаси ҳамда AVAS ENGEENIRING компанияси томонидан асос солинди.

Қўшма корхона фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳамкорликда заъфарон плантацияларини ташкил этиш лойиҳаси ижросини янада жадаллаштириш, шу бўйича қабул қилинган «йўл харитаси» жадвали ўз вақтида бажарилишини самарали таъминлаш қаторида фойдали алоқаларни кенгайтириш ва янги йўналишларни излаб топишга хизмат қилади.

ЛОЙИҲАНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ

Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудида заъфарон плантацияларини ташкил этиш, уларни саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишни таъминлаш, шунингдек, юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда маҳсулотни жаҳон бозорига экспорт қилишдан иборат.

 

ЛОЙИҲАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

  • Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон плантацияларини ташкил этиш, шу жумладан етиштиришнинг интенсив технологияларини жорий этиш орқали ва табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
  • заъфаронни саноат асосида чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
  • заъфарон уруғчилигини ташкил этишда илғор илм-фан ютуқларини қўллаш;
  • қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва ривожлантириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда экспертларни фаол жалб этиш, ушбу соҳада илғор технологияларни жорий этиш.

 

2021 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB-AVAS ZA'FARON Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонаси томонидан 50 гектар ер майдонида заъфарон плантацияси ташкил этилди.

Икки мамлакат компаниялари учун ҳамкорлик истиқболлари ва географияси янгиланиб боряпти. Навбатдаги учрашувда BMB Trade Group мутахассислари кўмаги ва назорати остида Тожикистонда ҳам заъфарон плантацияларини ташкил этиш ғояси ҳам шундан далолат беради. Тожикистон компанияси мазкур пилот лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.

Хусусан, лойиҳа учун Тожикистонда 50 гектар майдони ажратилди. У ерда заъфарон экиш, етиштириш ва экспорт қилишгача бўлган ҳамма босқичлар ҳамда жараёнлар BMB Trade Group компанияси мутахассислари томонидан тўлиқ назорат қилиб борилади.

Жамоа

Шербеков Мамадиёр Яхшибоевич
Шербеков Мамадиёр ЯхшибоевичБош директор в.в.б.
Хакимов Далержон Абдулложонович
Хакимов Далержон АбдулложоновичИжрочи директор
Абдувохидов Даврон Баходир ўғли
Абдувохидов Даврон Баходир ўғлиБош агроном
Эргашев Анвар Силдарович
Эргашев Анвар СилдаровичАгроном
Солиев Рахим
Солиев РахимОмбор мудири
Нематов Санжарбек Алишер ўғли
Нематов Санжарбек Алишер ўғлиУчастка бошлиғи
Раззаков Худайберди Мирзайевич
Раззаков Худайберди МирзайевичЖамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўйича менеджер
Норкулов Акбар Анарбоевич
Норкулов Акбар АнарбоевичНазорат ходими
Хакимов Мардон
Хакимов МардонНазорат ходими
Баратов Абдуазим Нурилла ўғли
Баратов Абдуазим Нурилла ўғлиНазорат ходими
Саидахмедов Дониёр Исабоевич
Саидахмедов Дониёр ИсабоевичНазорат ходими