ХАЛҚАРО ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ СТОМАТОЛОГИЯ МАРКАЗИ

BMB Trade Group компанияси томонидан Тошкент шаҳрининг Қушбеги мавзесида (кичик ҳалқа йўлининг ёқасида) “Ҳалқаро илмий ва амалий стоматолгия маркази” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа халқаро стандартлар асосида олиб борилаётган бўлиб, у якунланганидан сўнг Марказ фаолиятига таниқли олимлар, етакчи стамотологлар ҳамда тажрибали мутахассисларни жалб этиш, уларнинг иштирокида семинар, мастер-класс ва конференциялар ўтказиш, шунингдек, битирувчиларга мамлакатимизда ва чет элда тан олинадиган диплом ва сертификатлар бериш режалаштирилган.

Лойиҳа концепциясига асосан Марказнинг 60 нафар халқаро тажрибага эга бўлган салоҳиятли ходимлари тишларни даволаш, касалланишнинг олдини олиш, ташхис қўйиш, жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш, оғиз бўшлиғи касалликлари, этиологияси, патогенези, шу жумладан, жағ-юз соҳаси дефектларини даволаш ишларини олиб боришади, шунингдек ёш мутахассисларни бу соҳадаги энг замонавий усул ва тажрибалари билан таништиришади.

Шунингдек, Марказда болалар бўлимини очиш ҳам режалаштирилган бўлиб, унда замон талаблардан келиб чиққан ҳолда тўғма нуқсонлар ва орттирилган касалликларни даволашга алоҳида эътибор қаратилади. Бирламчи лойиҳага асосан Марказда 1 кунда ўртача 100 нафар беморни қабул қилиш режалаштирилган. Шундан 30 нафарини ёш болалар ташкил этади.

Шунингдек, стоматологиянинг барча йўналишлари, шу жумладан клиник ординатурада олинаётган билимларни амалиёт билан мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент давлат стоматология ва Самарқанд давлат университетларнинг юқори курс талабаларини Марказга жалб этиш, юз-жағ жарроҳлигини ривожлантириш, хусусан эндодонтия, пародонтология, ортогнатик ва лазерли стоматологияни ривожлантириш ҳам компаниянинг устувор мақсадларидан биридир.

Лойиҳани амалга оширишда Қозоғистоннинг тиббиёт соҳасида юқори тажрибага эга бўлган “Медико инновационные технологии” ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик қилинади.

2022 йилнинг 1 март ҳолатига 5 қаватли марказ биносининг 4 қаватида темир бетон қуйиш ишлари амалга оширилмоқда.

Марказдаги барча стоматологик жиҳозларни Германия, Италия, Швейцария ва Туркия каби давлатларнинг етакчи компанияларидан олиб келиш режалаштирилмоқда. Замон талабидан келиб чиққан ҳолда исситиш ва музлатиш тизимларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Жамоа

Маматқулов Хуршид
Маматқулов ХуршидБош директор в.в.б.
Турсунова Мунира Баходировна
Турсунова Мунира БаходировнаБош директор маслаҳатчиси
Турсунов Акбар Қўчқорович
Турсунов Акбар ҚўчқоровичБош юрисконсульт
Кариев Шаҳбозбек Адхамжон ўғли
Кариев Шаҳбозбек Адхамжон ўғлиБош ҳисобчи